Департаментнинг Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туман бўлими ва туман прокуратураси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Жарқўрғон туман филиали мутахассиси С.Х. фуқаро У.Х.дан унинг отасига тегишли 22 сотих ер участкасининг кадастр ҳужжатларини танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига 3,6 млн сўм пулларни хизмат хонасида олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро С.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)