24 январь, пайшанба куни футбол бўйича Осиё Кубоги—2019 1/4 финал баҳслари доирасида дастлабки 2 та ўйин бўлиб ўтади.
Куннинг биринчи учрашувида Вьетнам терма жамоаси Японияга қарши майдонга тушади. Беллашув Тошкент вақти билан 18:00 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, японлар мусобақанинг нимчорак финалида Саудия Арабистонини 1:0 ҳисобида мағлуб этганди.
Навбатдаги учрашувда Хитой термаси мусобақа фаворитларидан бири Эрон терма жамоаси билан кураш олиб боради. Ўйин 21:00 да бошланиши белгиланган.
Маълумот учун, Хитой термаси Осиё Кубоги 1/8 финалида Таиланд устидан кичик ҳисобда ғалаба қозонганди.
Осиё Кубоги—2019
1/4 финал баҳслари
24 январь, пайшанба
Вьетнам—Япония 18:00
Хитой—Эрон 21:00
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)