Украиналик сиёсатчи Юлия Тимошенко Украина президенти сайловида иштирок этишини расман эълон қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Таъкидланишича, Тимошенко бу баёнотни ўз партиясининг съездида қилган.
Сиёсатчи ғолиб чиққан тақдирда дипломатик фронтга кириши ҳақида ваъда берган. Тимошенконинг таъкидлашича, унинг биринчи фармони конституцион референдум ҳақида бўлади.
Изоҳ (0)