24—25 январь кунлари Осиё Кубоги—2019 мусобақасининг чорак финал учрашувлари бўлиб ўтади.
24 январь, пайшанба куни мусобақанинг нимчорак финалида Иорданияни пенальтилар сериясида мағлуб этган Вьетнам терма жамоаси Японияга қарши майдонга тушади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 18:00 да бошланади.
Куннинг иккинчи ўйини Хитой ва Эрон қаршилиги остида кечади. Учрашув 21:00 да старт олади.
25 январь, жума куни Жанубий Корея термаси Қатар терма жамоаси билан кураш олиб боради. Тўқнашувга 18:00 да старт берилади.
Мусобақанинг 1/4 финали сўнгги ўйинида БАА терма жамоаси Австралия билан баҳс бойлайди. Учрашув 21:00 да бошланиши белгиланган.
Осиё Кубоги—2019
1/4 финал баҳслари
24 январь, пайшанба
Вьетнам—Япония 18:00
Хитой—Эрон 21:00
25 январь, жумаЖанубий Корея—Қатар 18:00
БАА—Австралия 21:00
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)