Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий тизимларида раҳбарлик лавозимларига тайинлов юз бергани ҳақида вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Подполковник Мирзоҳиджон Мамиржонович Мамиржонов —Андижон вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимига;
Полковник Жамшед Собиржонович Қодиров — Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳри бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига;
Майор Нуритдин Нормурадович Мейлиев — Қашқадарё вилояти Қамаши тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига;
Майор Фаррух Холмуратович Абраев — Қашқадарё вилояти Миришкор тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Изоҳ (0)