Хоразм вилоятидаги бўш турган қишлоқ врачлик пунктларидан самарали фойдаланишга оид ҳукуматнинг тегишли ҳужжати қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.
Унга мувофиқ, Хоразм вилоятида тўла қувват билан фаолият юритмаётган қишлоқ врачлик пунктлари хусусий тиббиёт ташкилотларини ташкил этиш учун қуйидаги шартларда тадбиркорларга 10 йил муддатга бепул ижарага берилади:
Капитал ва жорий таъмирлаш;
Атрофини ободонлаштириш;
Коммунал ва бошқа тўловларни тўлаб бориш.
Изоҳ (0)