• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12603.52
    • RUB160.94
    • EUR14676.8
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Нима сабабдан Қашқадарёда етиштирилган аччиқ қалампир далада қолиб кетган?

    Қашқадарё вилоятида 2018 йилда 5 минг гектарга яқин майдонда етиштирилган аччиқ қалампир нима сабабдан далада қолиб кетган? ЎзА мухбири Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиевдан мазкур саволга жавоб олди.

    Зафар Рўзиев

    Зафар Рўзиев
    Қашқадарё вилояти ҳокими

    – Маълумотларга кўра, Яккабоғ, Қамаши ва Чироқчи туманларида етиштирган қалампир далада қолиб кетган. Миришкор туманида эса қалампир ҳосилини тўлиқ етиштириб олиш имкони бўлмаган. Пачкамар сув омборида сув йўқ бўлганига қарамай Ғузор туманида катта майдонларга чигит экилган. Алал-оқибат фермерлар зарар кўрган. Вилоят ҳокими сифатида бу ҳолатни қандай изоҳлайсиз?— Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар самарасида ерга, меҳнатга муносабат ўзгаргани, деҳқончилик маданияти юксалганини юртимизда, хусусан Қашқадарё вилояти иқтисодий салоҳияти йилдан йилга ортаётгани мисолида ҳам кўриш мумкин.

    Мамлакатда етиштирилаётган ғалланинг 13, пахтанинг 14 фоиздан ортиғи Қашқадарё вилояти ҳиссасига тўғри келади. Барча соҳалардаги, хусусан қишлоқ хўжалиги соҳасидаги кенг қамровли ислоҳотлар натижасида Қашқадарё вилоятида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 январдаги «Республикада хориж тажрибаси асосида аччиқ қалампир етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 62-сонли қарорига асосан вилоятда 2,1 минг гектар майдонга, шундан Миришкор туманидаги «Биг агро импекс» МЧЖ томонидан 2 минг гектар майдонга ҳамда Қарши туманидаги «Биг агро» МЧЖ экспортёр корхоналари томонидан 100 гектар майдонга аччиқ қалампир экинларини етиштириш белгиланган.Мазкур экспортёр корхоналар томонидан Ҳиндистон давлатидан «Cayan» навли аччиқ қалампир уруғликлари олиб келиниб, иссиқхоналарда кўчат қилиниб, экиш ишлари амалга оширилди.

    Шунингдек, туманларда экспорт қилишни кўпайтириш мақсадида туман ҳокимликлари ҳамда фермер хўжаликларининг таклифига асосан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги «Сабзавот, полизчилик, боғдорчилик ва узумчилик йўналишидаги фермер хўжаликларининг ер майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 258-сонли қарорига асосан асосий майдонларда қўшимча 3 минг гектар, жами 5,1 минг гектар, жумладан Яккабоғ туманида 250 гектар ва Қамаши туманида 250 гектар Чироқчи туманида 250 гектар майдонга аччиқ қалампир экиш белгиланган.

    Жорий йилда об-ҳавонинг ноқулай келиши, ёғингарчилик кам бўлганлиги, сув омборларда сув захираси кам йиғилганлиги натижасида аччиқ қалампир экиш ишлари Қамаши ва Яккабоғ туманларида белгиланган агротехник муддатдан кеч экилди. Камчиликларга йўл қўйган тегишли масъулларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилди.

    Экилган қалампир экинларини суғориш даврида сув таъминотининг етарли бўлмаганлиги, қалампир экинларини ҳосилга кириш вегетация даврида ҳаво ҳароратининг 40 градусдан ортиқ иссиқ бўлганлиги ҳисобига экилган қалампир экинларидан кутилган ҳосилни олиш имкони бўлмади.

    Юқоридагиларга қарамасдан вилоят бўйича 2354 тонна, шундан Миришкор туманида 1376 тонна, Яккабоғда 66,7 тонна, Чироқчида 56,4 тонна ва Қамаши туманида 72,3 тонна қалампир маҳсулотлари етиштирилди ва шу кунгача 1875 минг АҚШ долларлик аччиқ қалампир маҳсулоти экспорт қилинди. Экспорт қилиш давом эттирилмоқда.Қиш ойида қорнинг ёғмаслиги эвазига захира намнинг бўлмаганлиги ҳамда баҳор ойларида об-ҳавонинг кескин қурғоқчил келиб, ёғингарчилик кўп йилликка нисбатан 170 миллиметрга кам бўлганлиги натижасида чигитни тупроқнинг табиий намига ундириб олинадиган Ғузор туманида экилган майдондаги чигит табиий намига униб чиқмади ва натижада чигит экилган майдонларга чигит суви берилиб, чигит ундириб олинганлиги сабабли ғўза ниҳоллари ривожи 15-20 кунга кечикди.

    Вилоятда 2018 йилда сув таъминотининг оғир бўлганлиги сабабли, Ғузор туманида чигит экиш режаси 2017 йилдагига нисбатан 2600 гектарга камайтирилиб, 6500 гектар майдонга жойлаштирилди.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилиши лозим бўлган бир қатор вазифалар белгилаб берилди. Жумладан, жорий йилда кластер усулида пахта етиштиришни кўпайтириш мўлжалланяпти. Бу борада Қашқадарё вилоятида ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда.Кластер амалиёти қишлоқ хўжалигида ҳосилни парваришлашдан тортиб, маҳсулотни қайта ишлайдиган замонавий завод ва фабрикалар қуриш, пахта хом ашёсини тўла қайта ишлашни қамрайди. Шунингдек, жойларда қишлоқ хўжалиги ҳамда енгил саноат тармоғини янада ривожлантириш, маҳсулот сифатини яхшилаш ҳисобига қўшимча қиймат яратиш, экспортбоп тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш, янги иш ўринлари очиш имконини беради.

    22.01.2019, 16:45   Изоҳ (0)   31805
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Мюнхенда Бавария бош вазири билан учрашди

    22.01.2019, 16:28

    «Унинг қилаётган иши табобат талабларига умуман тўғри келмайди». Ҳасан табиб аслида ким?

    22.01.2019, 16:22

    Самарқанд автомобиль заводининг автобус ва юк машиналари ҚҚСдан озод этилди

    22.01.2019, 15:46

    Орол бўйига 2 та самолёт, 549 та техника ва мингдан ортиқ ишчи жалб этилди

    22.01.2019, 15:33

    Бир ҳафтада онлайн аукционда 2,1 млрд сўмлик автомобиль рақами сотилди

    22.01.2019, 15:21

    Ҳаётга интилаётган бола: Шифокорлар уни яшамайди, дейишганди

    22.01.2019, 15:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 



    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди

     

    Тавсия этамиз

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида иссиқлик ва гидроэлектр станциялари ишга туширилади

    Ўзбекистон | 22 июл, 00:13

    Индонезия президентининг мушуги шахсий қўриқчига эга бўлди 

    Дунё | 22 июл, 00:00

    Ўзбекистонда газ ва бензин ишлаб чиқариш ҳажми камайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 23:44

    Исроил 25 давлатнинг Ғазода ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги чақириғини рад этди

    Дунё | 21 июл, 23:16

    Қирғизистонда SIM карталарни учинчи шахсга бериш ва сотишни тақиқловчи қонун қабул қилинди 

    Дунё | 21 июл, 22:56

    Ўзбекистонда “олтмишвой” ва “етмишвой”лар туғилиши сезиларли камайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.