• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Нега Сарез кўли бирданига 4 мамлакатга хавф туғдирмоқда?

    Помир тоғларидаги 70 километр узунликдаги Сарез кўли 100 ёшдан ошган. Аслида катта табиий офат натижасида пайдо бўлган бу кўл айни пайтда Марказий Осиёнинг аҳолиси учун катта хавф ҳисобланади. Бу ҳақда TravelAsk хабар қилди.

    Фото: TravelAsk

    Фото: TravelAsk

    Сарез кўли — Тожикистон ҳудудида жойлашган Помир тоғларининг жавҳари ҳисобланади. У айилли кўллар сирасига киради. Яъни тошларнинг қулаши натижасида Бартанг дарёсининг (Мурғоб) тор водийси тўсиб қўйилгач, табиий сув омбори барпо бўлган. Унинг натижасида эса Сарез кўли ҳосил бўлган. 1911 йилда содир бўлган бу воқеа Усой уюми номини олган. Олимлар бу ҳодисага кучли зилзила сабаб бўлган деган фикрда.

    Фото: TravelAsk

    Фото: TravelAsk

    Усой уюмининг кенгликлари одамни лол қолдиради. Тоғ жинсларидан яралган табиий сув омборининг баландлиги 567 метр, кенглиги эса 3 километрдан иборат. Бу инсоният тарихида қайд этилган тоғ жинсларининг энг катта кўчкиси ҳисобланади. Пайдо бўлган бу уюм дарёнинг йўлини тўсиб қўйган ва Сарез кўлининг ҳавзаси аста-секин сув билан тўлган. Дастлабки 3 йил мобайнида тадқиқотчилар омбордан сув оқаётганини сезмаган, аммо 1914 йилда Усой уюми орқали кичик булоқлар сизиб ўтаётгани маълум бўлган. Янги сув ҳавзасининг чуқурлиги ўтган давр мобайнида 270 метрдан ошган. Табиий сув омбори ҳосил бўлганига 7 йил бўлгач, Сарез кўлининг чуқурлиги 477 метрга етиб, Усой уюмидан 75 километр нарида бўлган дарё водийсини сув билан тўлдира бошлаган.

    Фото: TravelAsk

    Фото: TravelAsk

    Бугунги кунда Сарез кўлининг энг чуқур жойи 505 метрга тенг. Ёғингарчилик сони ва сув билан қанчалик тўлишига қараб, кўлнинг узунлиги 65 дан 75 километргача ўзгаради. Сув ҳавзасининг бундай катта ўлчами атроф-муҳит учун таҳдид туғдиради.

    Гап шундаки, Бартанг водийсида ўтказилган тадқиқотларга кўра, Усой уюми биринчи уюм эмас. Бу дарёда ундан олдин ҳам кўчкилар тушиб, сув омборларини ҳосил қилган. Натижада олдин ҳам айилли кўллар ҳосил бўлган. Геологлар Бартанг водийсида антропоген даврида мавжуд бўлган 9 турдаги сув ҳавзаларининг изини топган. Аммо уларга нима бўлган? Эҳтимол, уларнинг йўқ бўлиб кетишига ёки Помир тоғларида тез-тез рўй берадиган зилзилалар ёки кучли ёғингарчиликлар сабаб бўлган бўлиши мумкин.

    Фото: TravelAsk

    Фото: TravelAsk

    Тадқиқотчилар Сарез кўли билан ҳам худди шундай ҳолат юз беришидан хавотирда. Ўтган йиллар мобайнида табиий сув омбори 60 метргача қисқарганига қарамасдан, келажакда у кучли зилзила ва қаттиқ ёғингарчиликка дош бера оладими, йўқми номаълум. 80 квадрат метр майдонни эгаллаган кўлда тахминан 17 куб километр сув мавжуд.

    Бу эса, водийнинг пастки қисмига оқадиган сув ўз йўлида ҳамма нарсани ювиб кетади дегани. Бундан ташқари, яна бошқа хавф мавжуд: кўл сатҳининг ўзида кўчки юз бериши мумкин.

    Ўтган асрнинг 60 йилларида, Сарез кўли бўйида ер кўчкилари хавфи юқори бўлган жойлар қайд этилган. Ҳатто кичик зилзила ҳам қирғоқларнинг нурашига сабаб бўлиши мумкин. У ҳолда кўлдан катта миқдордаги сув кўтарилиб, табиий сув омборидан тошиб кетиши мумкин.

    Бундай серсув тошқин унчалик хавфли бўлмаса ҳам, Бартанг водийсидаги аҳоли пунктлари учун майда талофот келтириши мумкин. Аммо сув омборининг ўзи нураб, сув тошса, бу жуда жиддий талофотга сабаб бўлади. Кўл тошқини юзага келса, нафақат Тожикистон ҳудуди, балки қўшни Қирғизистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳам жиддий зарар кўради. Чунки Бартанг Панж дарёсига қуйилади, ундан ўтиб эса Амударёга. Агар фалокат бўлса, у ҳам Амударёгача ҳам Орол денгизигача бўлган жойларни қамраб олади.

    Фото: TravelAsk

    Фото: TravelAsk

    Вазиятнинг жиддийлигини ҳисобга олиб, 1970 йиллардаёқ Усой уюми ҳудудида гидроэлектростанция қурилиш лойиҳаси ишлаб чиқилган. ГЭС қурилиши натижасида кўлнинг даражаси 100 метрга пасайиши керак эди. Натижада хавф ҳам камаярди. Бироқ, техник ва моддий муаммолар сабаб, лойиҳа ҳеч қачон амалга оширилмаган. Шунинг учун Бартанг дарёсининг қуйи қисмидаги аҳоли хавфсизлиги масаласи очиқ қолмоқда. 2006 йилда минтақада халқаро инвесторларнинг маблағлари билан фавқулодда огоҳлантириш тизими яратилган. Бу тизим фалокат юз берган тақдирда аҳолини таҳдид ҳақида огоҳлантиради, аммо Сарез кўли хавфсизлиги масаласи ҳалигача ҳал қилинмай қолмоқда.

    Фото: TravelAsk

    Фото: TravelAsk
    22.01.2019, 10:00   Изоҳ (0)   189568
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Чеченистонда ижтимоий тармоқлардаги нотўғри маълумот учун узр сўраладиган махсус кўрсатув ташкил этилади

    22.01.2019, 09:55

    Хитойда генетик жиҳатдан ўзгартирилган болалар дунёга келгани расман тасдиқланди

    22.01.2019, 08:55

    Германия 2018 йилда ўз ҳудудидан 8600 дан ортиқ муҳожирни чиқариб юборди

    22.01.2019, 07:19

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти эмлашдан бош тортишни инсониятга глобал таҳдидлар рўйхатига киритди

    22.01.2019, 05:40

    Европа Иттифоқи Сурияга қарши санкцияларни кенгайтирди

    21.01.2019, 23:59

    2019 йилнинг энг яхши сайёҳлик йўналишлари маълум қилинди

    21.01.2019, 23:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Денгизга чиқиш йўлига эга бўлмаган давлатларга жаҳон иқтисодиётида тенг шароитларда иштирок этиш имкониятини таъминлаш керак” — Шавкат Мирзиёев

    Ўзбекистон | 5 август, 15:41

    Тошкентда бир киши бир кунда ўртача 230–270 литр ичимлик суви сарфлайди — “Ўзсувтаъминот” АЖ вакили

    Ўзбекистон | 5 август, 15:35

    Эронда жазирама: электрни тежаш учун давлат идоралари ёпилади

    Дунё | 5 август, 15:25

    Хитой блокадаси Тайваннинг электр таъминотини издан чиқариши мумкин. Аммо бу ҳаммаси эмас — таҳлил

    Дунё | 5 август, 15:10

    Женнифер Лопес ва унинг жамоаси Еревандаги ресторанда тушлик учун 37 минг доллар тўлади

    Шоу-бизнес | 5 август, 15:00

    Барча босқичлар тизимли назоратга олинади — Тошкент вилояти ҳокимлиги Sea Breeze лойиҳаси ҳақида

    Ўзбекистон | 5 август, 14:50

    “Манчестер Сити” Родрига янги шартнома таклиф қилмоқчи

    Спорт | 5 август, 14:43

    Севимли мультфильмларнинг томошабинлар эътирозига сабаб бўлган янги қаҳрамонлари

    Кино | 5 август, 14:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.