Номаълум шахслар томонидан uzcard.uz расмий сайтининг интерфейси нусхаланиб, Uzcard тўлов тизими номидан WEBSUM билан ҳамкорликда акция ташкил этилгани рўйхатга олинди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Рекламада тақдим этилган маълумотга биноан, унда қатнашган иштирокчилар ўз карта рақамларини киритиб, пул миқдори ўтказиш эвазига ушбу юборилган маблағдан маълум миқдорда фоизларга эга бўлиши назарда тутилган.
«Расмий равишда эълон қиламизки, ушбу акция Uzcard банклараро тўлов тизими томонидан ташкиллаштирилмаган. Ҳозирда компаниямиз томонидан ушбу қаллоблик ҳодисаси юзасидан тергов ишлари бошланган бўлиб, яқин кунларда унинг натижалари борасида Сизларни хабардор этамиз», — дейилади компания хабарида
Изоҳ (0)