Нью-ёрклик Терри Брубекер йўлдан бир неча минг доллар топиб олди ва унинг эгаси бўлган бева аёлга қайтириб берди. Бу ҳақда Times Union хабар берди.
Маълум бўлишича, 14 январь куни Брубейкер кўчада кетаётиб йўлда пуллар сочилиб ётганини кўрган. У пулларни йиғиб, полицияга олиб борган. Аёл йиғиб олган пуллар саккиз минг доллар чиққан, қолган пулларни бошқа одамлар олиб кетган бўлган.
Шу вақтнинг ўзида полиция маҳкамасида Ким Стингбург 8,5 минг доллар пули йўқолганлиги ҳақида ариза ёзаётган бўлган. У жиянини болалар ўриндиғига жойлаштираётган пайтда конвертга солинган пулларни тасодифан машинаси томида қолдириб кетганлигини айтган.
У пулнинг бир қисмини отасига қарашли мол-мулк солиғини тўлашга, қолган қисмини эса эри билан асал ойини ўтказиш учун денгиз саёҳатига сарфламоқчи бўлган. Лекин эри октябрь ойида автоҳалокат оқибатида ҳалок бўлган.
Стинбург миннатдорчилик сифатида пулнинг бир қимини Брубейкерга бермоқчи бўлган, лекин у кетиб қолган.
Изоҳ (0)