Кенжа Жорж Буш бир ойдан бери маош тўланмаган махфий хизмат ходимларига пицца олиб берди. Бу ҳақда «Эхо Москви» хабар берди.
Хабарда айтилишича, бу «Шатдаун» Мексика билан чегарага девор қурилиши масаласида қарама-қаршиликлар туфайли бюджетни тасдиқланмаганлиги билан боғлиқ. Собиқ президент давлатнинг мансабдор шахсларини ҳимоя қиладиган офицерларга шахсан ўзи пицца келтирган.
Аввалроқ, Канадалик авиадиспетчерлар бир ойдан бери маошсиз ишлаётган АҚШлик ҳамкасбларига юзлаб пицца буюртма қилгани ҳақида хабар берган эдик.
Изоҳ (0)