• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.73
    • RUB158.34
    • EUR14764.66
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Дунёга машҳур жарқўрғонлик рассом

    Рассом Ниғмат Жўраев Ўзбекистонда туғилган, ёшлиги Тожикистонда ўтган. Иккала ватанига бўлган муҳаббат расмларида акс этади. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.

    Фото: Sputnik

    Рассом Ниғмат Жўраевнинг санъат асарлари Шарқ руҳи билан суғорилган.

    Унинг расмларини Тожикистон, Ўзбекистон музейлари ва Европадаги санъат ихлосмандлари сотиб олади. Бундан ташқари, Ниғмат машҳур кино санъаткор ҳам ҳисобланиб, кўпгина фильмлар учун декорациялар яратган.

    Миллати тожик бўлган бу рассом Ўзбекистонда туғилгани ва Тожикистонда ўсгани учун икки мамлакатнинг дўстлик рамзига айланган.

    «Шамол-одам» фильми декорациясида

    «Шамол-одам» фильми декорациясида
    Фото: Sputnik

    Баҳодирлар билан келган сеҳрли меҳмон

    Ниғмат Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон шаҳрида туғилган. Ота-онаси асли Тожикистон Республикаси Сўғд вилояти Ўш туманидан. Отасининг иши юзасидан Жарқўрғонга кўчиб келишган. У ерда эса бўлажак рассом туғилган. Кейинчалик Жўраевлар оиласи ўз ватанига қайтган.

    Ниғматнинг болалиги кичик шаҳарда жуда бахтли ўтган. Қўшни болалар билан футбол ўйнашни ёқтирган.

    Бола санъатга қизиқиб қолганида, ҳамма нарса ўзгарди. У 5 ёшлигида, отаси ўзи билан график рассомни уйига олиб келган. У йўлланма асосида Жарқўрғонга ишлагани келган ва Жўраевларнинг уйига жойлашган.

    «Рассом Васнецовнинг ‘Баҳодирлар’ асарини кўпайтириш учун буюртма олган эди. Қарабсизки, бизнинг уйда катта полотно (бирор воқеани тасвирлаб чизилган расм) пайдо бўлди. Мен лол қолган эдим! Аввал ҳеч қачон сурат қаҳрамонлари худди ҳақиқий одамлардек бўлган бунчалик катта суратни кўрмаган эдим. Музейда экспонатларни узоқроқ масофадан кўриш мумкин, мен эса уйимда шундай санъат асарига яқин кела олардим. У ўзидан чиқараётган қувватни ҳис қилардим. Рус баҳодирлари худди тирик одамдек кўринарди,» — дейди Ниғмат.Шундай қилиб у рассомдан дарс ола бошлади.

    «Ҳар куни қоғозга расм чизиб кўрардим. Тўғрисини айтсам, мен ўша меҳмонни исмини ва у бизнинг уйда қанча вақт яшаганини эслолмайман. Ахир мен у пайт кичкина эдим. Хотирамда фақат ундан олган таассуротларим қолган. У одам худди фариштага ўхшарди. Узун малла сочли, чўзинчоқ юзли, жуда меҳрибон, ҳамда менга санъат оламини очган зеҳнли ўқитувчи,» — дейди рассом.

    Шундай қилиб Ниғмат ўз хоҳиши билан расм чиза бошлайди. Ҳатто уйларнинг деворига ҳам расм чизади.

    «Тожикистонга қайтгач, катта, озода, оппоқ уйда яшай бошладик. Мен унга ранг киритишни хоҳладим. Қўлимга кўмирни олдим-да, нарвонга чиқиб, деворнинг юқори қисмига расм чиза бошладим. Тепаликлар, гуллар, қушларни расмини чиздим… Тоғли юртда кичкина бола ҳар куни кўриши мумкин бўлган ҳамма нарсани чиздим. Пастга тушиб, чизган суратимга қараганимда, ота-онам мени аниқ уришиб беради деб ўйлаганман.  Лекин уларга менинг ижод намунам ёқди. Шундан кейин ўз устимда ишлашда давом этдим,» – дейди Жўраев.

    Жўраевнинг рассомликдаги биринчи таълими ва ягона муҳаббати

    Рассомликка қобилияти борлигини сезгач, Ниғмат энди бу касбни устаси бўлишга қарор қилган. 1977 йилда Душанбе шаҳридаги Р. Олимов номидаги Республика рассомлик ўқув юртига ўқишга кирган. У Тожикистон пойтахтида ўқишни афзал кўрганининг сабаби – биринчидан у ерда кучли таълим берадиган санъат мактаби бор эди, иккинчидан, Ниғмат совет даврида «Кичик Петербург» номини олган Душанбе шаҳрини яхши кўрган.

    Фото: «Орзумандлар» картинаси

    Фото: «Орзумандлар» картинаси
    Фото: Sputnik

    Ўқув юртида Ниғмат рассомликнинг турли техникаларини ўрганди. Масалан, қалам, пастел, акварел, ёғли бўёқлар (айниқса уларни Ниғмат жуда яхши кўрарди).

    «Мен қоғозга турли ранглар беришни, ҳар хил чизгиларни чизиб кўришни яхши кўраман. Ўқитувчилар бизга образ қидирмоқчи бўлсак, кўпроқ кузатиш кераклигини маслаҳат берган. Шунинг учун кўчалардан ўтаётган одамларни кўп кузатганман, баъзида тоғга чиқиб кетиб, у ердаги манзарадан илҳом олганман,» — дейди Ниғмат.Ўқув юртига энди кирган пайтлари Ниғмат жуда ҳам қийналган. Чунки мактабда у саккизинчи синфгача ўқигани учун кўп фанларни ўзлаштира олмаган. Бундан ташқари, оиласидан узоқда, ётоқхонада яшай бошлаган. Лекин у билан бир хонада яшаган курсдошлари кейинчалик яқин дўстига айланган. Улар ҳалигача бир-бирига дўстона муносабатда.

    Ниғмат биринчи муҳаббатини қувониб эслайди. Қиз унинг устози – Тожикистоннинг машҳур рассоми Ботир Аллабергановнинг фарзанди эди. Ботир Аллберганов Ниғматга соҳаси бўйича жуда кўп нарсани ўргатган.

    «Бир куни у мени уйига меҳмонга таклиф қилди. Борсак, миллий нақшлар тикилган қизил кўйлак кийган бир қиз ҳовлида ўйнаб юрган эди. У жуда ҳам чиройли қиз эди. Яна ўша куни қуёш ҳам бошқача нур сочиб турган эди! Мен ҳатто унинг бўйнига осилган калитнинг лентасигача эслайман. Ўша пайт, албатта бундай гўзалликни суратга жойлайман деб аҳд қилган эдим,» – эслайди Ниғмат.

    У пайт Ниғмат эндигина 1-курсда ўқир эди. Айра эса ундан 5 ёш кичик эди. Аммо Ниғматнинг илк муҳаббати бир умрлик муҳаббат бўлиб чиқди. Кейинчалик Ниғмат билан Айрин турмуш қуриб, узоқ йиллар бирга бахтли ҳаёт кечиришган. Рафиқаси ҳам санъатшунос, дизайнер, матоларга расм тушириш бўйича мутахассис.

    Санъатимни Шарққа бағишлайман

    Рассомлик билим юртини тамомлагач, Жўраев А. Н. Островский номли Тошкент театр-рассомлик институтига ўқишга кирди. Ўша пайтлари у ССРнинг санъатга ихтисослашган университетлари орасида жуда катта рейтингга эга эди, шунинг учун рассом Ўзбекистонга кўчиб келди.

    Институтда унинг омади келиб, машҳур кинорассом Эммануэль Калонтаровнинг устахонасида ўқиш насиб қилди. Жонли классик драматургия, кино композиция ва кинотасвирнинг барча нозик тарафларини ўрганди.

    «Яна бир истеъдодли рассом, тасвир ва расм ўқитувчиси Виктор Петрович Соседовни эслаб ўтишни хоҳлайман. Афсуски, устозларим оламдан ўтиб кетган, лекин менга сингган меҳнати беқиёс. Умуман, устозлар борасида роса омадим чопган,»– дейди рассом.Ниғмат узоқ йиллардан бери расм чизади. Уларда Осиё маданияти, Шарқ гавдаланади.

    «Менинг юртим Тожикистон ва Ўзбекистондан бир вақтлар Буюк Ипак йўли ўтган. Шарқ санъати, шеърияти ва илм-фанида аск этувчи турли маданиятлар уйғунлашиб кетган. У битмас-туганмас илҳом олса бўладиган диёрдир. Бу ерда жуда кўп ранглар, иссиқлик ва қуёш нури бор, атрофда ҳаёт қизийди. Ёруғлик ва соя бир-бири билан ўйнашади бу ерда, одамлар некбин, доим юзларида табассум. Ижод аҳли учун бундан ортиқ яна нима керак!» – дейди Жўраев бир пайтлар Австрия, Россия ва Қозоғистонга кўчишдан бош тортганини эслаб.

    Унинг миллий руҳ билан суғорилган картиналари музейларда ва санъат иштиёқмандларининг хусусий коллекцияларида сақланади.

    Ниғмат Жўраев ва кино

    Жўраевнинг асосий касби — постановкачи-рассом. У «Оға», «Кош ва кош», «Ватан кутмоқда», «Шамол-одам», «Денгизнинг кутиши» ва бошқа фильмлар учун декорациялар яратган. Узоқ йиллар давомида «Тажикфильм» киностудияси билан ҳамкорлик қилган.«Кинода рассомдан катта меҳнат талаб қилинади. У ўзида жуда кўп касбларни ўзида бирлаштириши керак бўлади. Фильм устида ишлашда режиссёрнинг нима хоҳлаётганини тушуниш, драматургия, санъат тарихи, композицион қарор чиқаришни билиш жуда муҳим. Кино санъатида менга ўзи доим истеъдодли, жиддий режиссёрлар билан ишлаш насиб қилади. Улардан бири Бахтиёр Худойназаров. Унинг ўзи катта рассом, фильм ритмикаси ва тасвирини нозик жиҳатларини ҳам илғай оладиган ижодкор. Экрандаги ҳар қандай майда деталга ҳам жиддий қарайди. Афсуски, шундай одам дунёни эрта тарк этди. Унинг ғоялари ва режалари ҳали кўп эди,» – дейди Ниғмат.

    Худойназаровнинг «Ой ота» бадиий фильми Ниғматни юлдуз даражасига кўтарди. Бу лойиҳа 1990 йилларнинг охирига Европа давлатлари билан ҳамкорликда амалга оширилган. Жўраевнинг жамоаси ўшанда Тожикистон шимолидаги Қайроққум сунъий денгизида «Фархор» сценарийси учун бутун шаҳарни қуриб битказганини эслайди. У ерда уйлар, дўконлар, театр, умуман яшаш учун керак бўлган ҳамма нарса бор эди – газета дўконидан тортиб аэропортгача.«Биз жуда катта иш қилганмиз. Бутун декорация ва қурилишга бор меҳрингизни бериб, шип-шийдон жойда бутун бир шаҳарни бунёд этиш сизга сира ёддан чиқмайдиган ҳиссиёт бағишлайди. Баъзида у ерга кечки пайт етиб келганимда, чироқлар ёниб турарди ва атрофни маза қилиб томоша қилиш бўларди. Ўзида шунча ҳаёт ва шеъриятни жамлай олган тирик организм эди у,» - дея эслайди Ниғмат.

    «Ой ота» фильми гастролга келган соҳта театр актёрни севиб қолган Мамлакат исмли қизга бағишланган. Бош ролни машҳур актриса Чўлпон Хаматова ижро этган. Ушбу картина кўплаб нуфузли мукофотга лойиқ деб топилган ва шахсан режиссёр Худойназаров томонидан алоҳида қайд этилган. Афсуски, Жўраев томонидан яратилган декорация суратга олиш ишларидан кейин бошқа ҳеч қаерда ишлатилмаган.

    Ниғматнинг дўсти, таниқли актёр ва режиссёр Фируз Собзалиев у учун ҳажвий мисра ёзди: «Сахий бўлиш ва дўстларига шаҳар совға қилиш ҳаммага ҳам насиб этавермайди.» Бироқ, рассом гап нафақат унинг ўзи, балки ушбу лойиҳада иштирок этган одамлар ҳақида ҳам кетаётгани айтади.

    «Умуман олганда, кино санъати менга ёқади. Бу менинг ҳаётим. Бу ҳар доим қандайдир янги вазифанинг ечими. Шунингдек, дунёнинг турли жойларини кўришга имкон берувчи иш. Айнан йўл туфайли шоир шоирга айланади,» – дейди Ниғмат.

    Навбатдаги фильм декорациясини у Беларусияда бўладиган фильм учун яратяпти.

    20.01.2019, 14:54   Изоҳ (0)   46725
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқанд вилоят тиббий хизматлар қимматлигига аниқлик киритилди

    20.01.2019, 14:00

    Адлия вазирлиги 2018 йилда 50 мингдан ортиқ мурожаатларнинг қарийб 37 мингтасини қонуний ҳал этгани маълум қилинди

    20.01.2019, 11:41

    Мексикада қувур портлаши қурбонлари сони 70 кишидан ошди

    20.01.2019, 11:20

    Лондонда ишлаган мутахассис Навоий вилояти ҳокимига маслаҳатчи бўлди

    20.01.2019, 11:02

    Адлия вазирлиги: Нотариусларнинг 10 фоизи талабга жавоб бермайди

    20.01.2019, 10:41

    Ўзбекистонда қарийб 73 фоиз иситиш печлари мувофиқлик сертификатисиз сотилаётганлиги аниқланди

    20.01.2019, 10:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни



    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроилнинг Ғазодаги уруши оқибатида БМТнинг 300 дан ортиқ ходими ҳалок бўлди

    Дунё | 28 июл, 18:10

    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин

    Реклама | 28 июл, 18:00

    АҚШда Хитойга нисбатан босимни кучайтириш мақсадида учта қонун лойиҳаси тайёрланмоқда

    Дунё | 28 июл, 17:51

    Японияда ёзда ҳам автомобилни салқин сақлаш имконини берувчи технология синовдан ўтказилмоқда

    Маслаҳатлар | 28 июл, 17:45

    Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдоров мукофот жамғармаси 1,5 млн доллар бўлган мусобақада қатнашади

    Спорт | 28 июл, 17:25

    Таиланд бозорида отишма: ҳужумчи 5 кишини ўлдириб, кейин ўзининг жонига қасд қилди

    Дунё | 28 июл, 17:15

    Шон-шуҳрат юки: машҳур бўлишни хоҳламайдиган юлдузлар

    Мусиқа | 28 июл, 16:50

    “Реал Мадрид” Салиба учун 90 млн евро ва икки ёш футболчисини таклиф қилди

    Спорт | 28 июл, 16:33
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.