Мексикада қувур портлаши оқибатида 66 киши ҳалок бўлди ва бир неча ўн киши тан жароҳати олди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Ҳодиса 19 январга ўтар кечаси мамлакатнинг марказий қисмида, пойтахт Мехикодан тахминан 100 километр шимолда юз берган. Қувурнинг эгаси ҳисобланган Pemex давлат компанияси баёнотига кўра, авария қувурдан ноқонуний тарзда бензин олишга уриниш оқибатида юз берган.
Ҳодиса юз берган Идалго штати маъмурияти дастлаб 21 киши ҳалок бўлгани ва 71 киши тан жароҳати олгани ҳақида ахборот берганди. Бироқ қурбонлар сони 66 киши етгани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлганидан кейин ҳам тан жароҳати олганлар ҳақидаги маълумотлар янгиланмади.
Изоҳ (0)