Боливия ғарбида икки автобус тўқнашиши оқибатида камида 22 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Яна 37 киши жароҳатланди. Улар касалхонага етказилган.
Авария 19 январь куни Чальяпата муниципалитетида рўй берди. Автобуслар бир-бирини қувиб ўтаётганда тўқнашгани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)