Афина марказидаги Греция парламенти биноси яқинида юз берган тартибсизликлар чоғида ўн нафар полициячи яраланди, деб ёзади «РИА Новости».
Тартибсизликларни анархистлар гуруҳи Синтагма майдонида Скопье (Македония) билан Преспа битимига қарши митинг чоғида келтириб чиқарди.
Капюшон кийиб, газниқоб тақиб олган анархистлар номаълум аскар ҳайкали ёнидаги зина орқали парламент биносига яқин бормоқчи бўлган. Улар полициячиларга тош отиб, бўёқ сочган, тартиб посбонлари эса уларга кўзни ёшлантирувчи газ билан жавоб қайтарган.
Собиқ бош вазир Антонис Самараснинг айтишича, миллионлаб греклар Преспа битимига қарши чиқишмоқда ва бундан кейин ҳам қарши чиқишади.
Изоҳ (0)