Мексиканинг Идалго штатида 18 январь куни нефть қувурида кучли портлаш ва ёнғин юз берди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Ҳодиса юзлаб одам ёқилғи ўғирлаётганида юз берди. Улар портлаш рўй берган пайт қувурдаги сизиш ёки қасддан қирқиш жойида канистр ва бидонларга ёқилғи тўлдираётган бўлган.
Штат губернатори Умар Фаёдга кўра, камида 20 киши ҳалок бўлди. Яна 54 киши жароҳатланган. Улар иккинчи ва учинчи даражали куйиш жароҳатини олгани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)