Москва марказида устига томдан муз келиб тушган эркак касалхонада вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Эркак 15 январь куни бошидаги жароҳат билан касалхонага олиб борилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, эркак 18 январь куни вафот этган.
Томидан муз келиб тушган кўп қаватли уйнинг ҳолати тергов давомида ўрганилади ва унга хизмат кўрсатувчи компания мансабдор шахсларининг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлигига баҳо берилади.
Изоҳ (0)