Австралияда рекорд даражадаги иссиқ об-ҳаво кузатилмоқда. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Хабар берилишича, Австралияда кундузи ҳарорат ўртача +40 даражага етган, тунда эса ҳаво ҳароати +35,9 даражани ташкил қилган.
Қисқа вақти ичида ҳароратнинг +42 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.
Метеорологларнинг сўзларига кўра, ҳаво ҳарорати бутун Австралия бўйлаб ўндан ортиқ жойда рекордларни қайд этган.
Бундай иссиқ ҳарорат ёввойи ҳайвонларнинг ўлимига, ўрмон ёнғинларига сабаб бўлган. Жанубий Австралияда жазирама сабабли 16 киши касалхонага ётқизилган.
Бир нечта штатда расмийлар одамларни уйда қолишга ва камроқ жисмоний ҳаракат қилишга чақирган.
Изоҳ (0)