Олмаота суди фигурачи учувчи Денис Теннинг қотилларига ҳукм чиқарди. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.
Арман Кудайбергенов Қозоғистон Жиноят кодексининг уч, Нурали Киясов икки моддаси билан айбдор деб топилди ва икковига ҳам 18 йил қамоқ жазоси берилди.
Улар ўта қаттиқ тартибли муассасада жазони ўтайди.
Жанар Тўлибоева жиноят ҳақида хабар бермаганликда айбдор деб топилди ва 4 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Сочи Олимпиадасининг бронза медали совриндори Денис Тен 2018 йил 19 июль куни Олмаота шаҳрида пичоқлаб ўлдирилганди.
Изоҳ (0)