Футбол бўйича 2002 йилги жаҳон чемпионати ғолиби, «Барселона» ҳамда «Милан» клублари собиқ ярим ҳимоячиси Ривалдо Марокашга ишга таклиф қилинди.
Sky Sports’нинг берган маълумотларига кўра, 46 ёшли Ривалдо Марокаш чемпионатининг 3-дивизионидаги «Шабаб Муҳаммадия» клубида мавсум якунига қадар техник маслаҳатчи сифатида ишлайди.
Агарда клуб иккинчи лигага чиқа олса, кейинги мавсумда бразилиялик жамоанинг бош мураббийи сифатида фаолиятини давом эттиради.
Маълумот учун, Ривалдо 1999 йилда «Олтин тўп» мукофотини қўлга киритган, бундан ташқари ФИФА талқинига кўра, йилнинг энг яхши футболчиси бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Ривалдо 2008/2010 йилларда Тошкентнинг «Бунёдкор» клубида ҳам тўп сурган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)