Ушбу ҳафтанинг биринчи қисмида ҳам ижтимоий тармоқларда ҳаёт қизиди, биз сизга айтсак. Улардан баъзиларини, одатдагидек, эътиборингизга ҳавола этамиз. Марҳамат, ўқиб роҳатланинг.
Олот ҳокими ва фермер
Ижтимоий тармоқда ўтган кунлардаги энг оммалашган мавзу Олот тумани ҳокими Шерали Саломов туман фермерларидан бири Ориф Дурматовни мажлисда ургани ҳамда кейинги тафсилотлар ҳақидаги хабар бўлди.Бухоро вилояти Олот тумани ҳокими Шерали Саломов «Шуҳрат» фермер хўжалиги раҳбари Ориф Дурматовни кўпчилик олдида уриб, дўппослаб, ҳуқуқларини топтаб, фермерлик ҳисоб рақамидаги 25 миллион сўм маблағни бошқа мақсадларга йўналтиришга мажбурлади, деб ёзилган хабардан кейин ижтимоий тармоқда бу ишга жаҳлдор стикерлар билан муносабат билдирдилди.
Фойдаланувчилар туман ҳокими жазоланишини кутиб турган вақтда воқеалар ривожи бошқача тус олди. Ўртага Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев чиқиб, ҳар икки қаҳрамонни яраштириб қўйди.
Фойдаланувчилар ҳайрону лол бўлиб қолди — бу уларнинг постларида акс этди:
-qani endi quchoqlashinglar, sen tur rasmga ol.
— Mirshakar (@F_Mirshakar) January 16, 2019
(c) yarashtiruv komissiyasi raisi O'ktam Barnoyev
Дониёр РузметовМайли, нима ҳам дердик, аввало дўст-иноқ бўлиб яшаганга, тинчликка нима етсин. Албатта, ҳуқуқни бузганлар тегишли тартибда жазоланишини хоҳлаймиз.«Яраштириб қўйди» эмас, «қуткариб қолди» дейиш керак. Яраштириб қўйиш деган жазо турини эшитмаганман! ?
Facebook билан Youtube’нинг очилиши ва қайта ёпилиши
Кўп муҳокама қилинган яна бир мавзу Ўзбекистонда қисқа муддатга Facebook ва Youtube’га бемалол кириш имконияти пайдо бўлгани бўлди.Маълумки, Ўзбекистонда номаълум сабабларга кўра Facebook ва Youtube сервисларига кириб бўлмай қолган; фойдаланувчилар махсус vpnдастурлари билан уларга кираётган эди. Ўша тақиқ 15 январда соат чамаси 11:00 ларда очилди.
Журналист Муҳрим Аъзамхўжаев ўзининг шахсий Telegram-каналида бу ҳақда ажойиб мулоҳаза юритди:
Facebook билан YouTube «Ўзбекистонга кираман, барибир кираман!» деб тўрт ойдан бери бошини Буюк Ўзбек Интернет Деворига уриб ётган экан. Бошни деворга уриш давомида агар бош ҳеч ёрилмаса, унда девор ағдарилади.Боя, сезган бўлсангиз, интернет бирдан осилиб, деярли ишламай қолди, кейин аста «қайта тирилди». Афтидан, ўша вақтда Девор ағдарилган шекилли — айтишларича, YouTube ҳам, Facebook ҳам vpn’сиз ишлаётганмиш (тасдиқлайман).
Деворлар икки хил бўлади. Бири — Буюк Хитой деворига ўхшайди. Бузилмай тургани яхши — зарари йўқ, турган-битгани миллиард-миллиард пул. Бошқаси — Берлин девори. Боридан йўғи яхши. Уларни ағдариш керак.
Буюк Ўзбек Интернет Девори = Берлин девори.
Бахриддин АсрорЛекин, афсуски, фойдаланувчиларнинг бу қувончи бир неча соатда барбод бўлди. Facebook ва YouTube’га vpn’сиз кириб бўлмай қолди:Бугун vpn’сиз юрдим, одам сал хижолат бўларкан, шимсиз, шортикда юргандай ?
Ҳаммаси жойида, youtube ҳам, fb ҳам ишламаяпти. )
— Azamat Abdullaev (@abdullaevazamat) January 15, 2019
Дима ҚаюмТехникалар ўрнаштирилиб бўлди шекилли... Яна ишламаяпти Facebook!
Абдугафур СатимовЁз пўстинингни асра, қишда ўзинг биласан. Ўз vpn’ингни асра, FB’да аттанг қиласан. ;)
Саид КомилАсов отдек ўзбекларнинг қайтар жойи сен, сен барибир кераксан, муқаддас випиэн!
Футбол
Ўзбекистон терма жамоасининг Туркманистон устидан ғалабаси ҳам энг сермуҳокама мавзулардан бўлди.Twitter’даги ушбу савол одамларни жуда ўйлантирди, шу билан бирга, унга берилган жавоб ҳам қолишмади:
Yaponlar talabalarga shunday der ekan:: "Sening o'qishdagi muvvafaqiyating Yaponiyaning.muvvafaqiyatidir. Muvvafaqiyatsizliging Yaponiyanag muvvafaqiyatsizligidir."
— DAZA (@A_Alijonov) January 17, 2019
Bizlardachi ???????????
Bizda o'qituvchilar "o'qisen o'zin uchun o'qisan, man uchun emas" deb ko'p aytishadi
— Hikmatillo (@asperouzb) January 17, 2019
Устозлар шу ҳақда бир ўйлаб кўрса бўларкан.
Ҳужжатдаги жиддий хато
Қайсидир ташкилот ходими компьютерда ёзишдаги эътиборсизлиги туфайли йўл қўйган қўпол имло хатоси акс этган хат ижтимоий тармоқларда кулгига қолди. «Чиқиб» сўзида «қ»ни «ч» билан адаштириб юборган ходим қайтиб бундай хатога йўл қўймаса керак.Унга деярли ҳамма мана бундай ҳазил-мутойиба билан муносабат билдирди.
Нима ҳам дердик, ҳеч ким хатодан холи эмас, лекин баъзи хатолар жуда кулгили бўлиши мумкин.
Бизни кузатишда давом этинг, ижтимоий тармоқдаги энг сара постларни, «лайк»ларга сазовор комментларни етказишда давом этамиз.
Исроил Тиллабоев тайёрлади.
Изоҳ (0)