АҚШнинг Флорида штатида 1, 4 ва 6 ёшдаги болалар ҳовлида ўйнаб юрган вақтда номаълум сабабларга кўра кўчада турган музлатгичнинг ичига киришга қарор қилган. Бу ҳақда «Forum Daily» хабар берди.
Исми ошкор қилинмаётган аёл болалар ўйнаётган пайтида кўчада бўлган, аммо ҳодисадан бир оз муддат олдин уйига кириб кетган.
«Аёл кўчага қайтганда болаларни топа олмаган ва кундуз бўлишига қарамай тунгги сменадаги ишига тайёргарлик кўриб, ухлаётган қўшнисини уйғотган. Улар икки киши болаларни қидирувига тушган», — дейилади Суванни округидаги полиция офисида.
Аёллар қидирувдан 30—40 дақиқа ўтгач болаларни музлатгичдан топган, у вақтга келиб болалар нафас олишдан тўхтаган. Аёллар зудлик билан «911» рақамига қўнғироқ қилиб болаларга биринчи ёрдамни кўрсатишни бошлаган.
Суванни округи қутқарувчилари болаларни маҳаллий касалхонага етказган, аммо шифокорлар уларни асраб қололмаган.
Кейин аниқланишича, болалар музлатгичга кирганидан сўнг музлатгич эшиги ёпилиб зулфини тушиб қолгани сабабли болалар у ердан чиқа олмаган.
Айни дамда полициянинг аёлларга нисбатан ҳеч қандай гумони йўқ, тергов-суриштирув ишлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)