Тошкент шаҳри ҳокимининг 2019 йил 11 январдаги қарори билан Тошкент шаҳрида давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг минимал ставкалари тасдиқланди, деб ёзади Norma.
Давлат кўчмас мулки жисмоний ва юридик шахсларга алоҳида тартибда, ижарага олувчи, баланс эгаси ва давлат мулкини ижарага бериш ҳудудий марказлари ўртасида уч томонлама шартнома тузиш йўли билан ижарага берилади.
Бунда бино ва қурилмалар учун ижара ҳақи ставкаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан тасдиқланган минимал ставкалардан паст бўлиши мумкин эмас.
Аввалги йилларда бўлгани каби ижара ҳақи ставкалари ижарага олувчининг иқтисодий фаолияти, яъни ижарага олинувчи майдондан фойдаланиш мақсадларига қараб фарқланади. Ўтган йилги кўрсаткичлар билан таққослаганда, индексация миқдори ўртача 70 фоизни ташкил этди.
Изоҳ (0)