Наманган муҳандислик-қурилиш институтида Наманган ва Хоразм вилоятлари ўртасида Қуролли Кучлар ташкил этилганининг 27 йиллигига бағишланган видеомулоқот ташкил этилди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят хотин-қизлар қўмитаси мутасаддилари маълум қилди.
Қўмита, вилоят Мудофаа ишлари бошқармаси ва Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда Наманган ва Хоразмда йигитлик бурчини ўтаётган аскарлар, уларнинг ота-оналари, яқинлари, жамоатчилик вакиллари, ёшлар иштирок этди.
— Ҳарбий хизмат давомида тартиб-интизом, қатъиятни ўргандим, – дейди Наманганда хизмат қилаётган хоразмлик Раҳим Ниёзметов. — Ота-онам, Президент ва халқимиз билдирган ишончни оқлаб, юрт тинчлиги ва чегаралар дахлсизлигини сақлашга ўз ҳиссамни қўшаётганимдан хурсандман.
Санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқ ва рақслар тадбирга байрамона кайфият бағишлади.
Изоҳ (0)