2018 йилда «Ургут» эркин иқтисодий зонаси ҳудудида умумий қиймати 59 миллион АҚШ доллари бўлган 16 та лойиҳа ишга туширилди. Бунинг натижасида 690 та янги иш ўрни яратилди, дея хабар бермоқда «Zarnews».
Жорий йилда эркин иқтисодий зона ҳудудида умумий қиймати 148,1 миллион АҚШ доллари бўлган 44 та лойиҳа амалга оширилиши кўзда тутилган. Ушбу лойиҳаларнинг ишга туширилиши натижасида 3 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилиши белгиланган.
Изоҳ (0)