Мактабгача таълим муассасалари тармоғини ривожлантиришни тавсифловчи асосий кўрсаткичлардан бири 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларни MTMга жойлаштиришдир. Бугунги кунда Ўзбекистонда 2,5 миллиондан ортиқ айни ёшдаги бола бор. Айни дамда уларнинг 37,4 фоизи мактабгача таълим тизимига қамраб олинган. Бу ҳақда ‘збекистон ёшлар иттифоқининг «Ёшлар пресс-клуби»да «Мактабгача таълим: муаммо, ислоҳот ва ечим» мавзусида бўлиб ўтган учрашувда маълум қилинди, деб ёзади ЎзА.
Сўнгги йилларда давлат ва хусусий MTMлар тармоғи сезиларли ривожланди. 2017 йилда 5 минг 211та MTM бўлган бўлса, 2018 йилда бу кўрсаткич 6 минг 669 тани ташкил этди. Шундан 5 минг 641 таси жамоат, 639 таси хусусий ва 389 таси давлат-хусусий шерикчилиги асосида иш юритяпти.
Нодавлат мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш ва мактабгача таълим хизматлари соҳасига бизнесни жалб қилиш мақсадида давлат-хусусий шерикчилиги бўйича қатор қарорлар қабул қилинди. 2018 йил бошида нодавлат MTM 257та бўлган бўлса, 2018 йилнинг охирида уларнинг сони 1 минг 28 тага етди.
Изоҳ (0)