• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Ўзбекистонда миллий автомобиллар иштирок этган 3D мультфильм суратга олинди

    15 январь куни «Ўзбеккино» Миллий агентлиги Бадиий кенгашининг навбатдаги йиғилишида кенгаш томонидан «Авто саргузаштлар» мультфильми муҳокама қилинган эди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар бермоқда.

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фото: «Халқ сўзи»

    «Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига биноан «Astir Animation Studio»​ корхонаси постановкачи режиссёр Абдулатиф Ҳайдаров бошчилигида «Авто саргузаштлар» номли 3D анимацион фильмлар туркуми яратилди. 3D анимацион фильм ижодкорлари 2018 йилда ишлаб чиқариш мўлжалланган олтита қисмига 11 ой вақт сарфлади. Мультфильмнинг ҳар бир қисми давомийлиги 3-4 дақиқани ташкил қилади. «Авто саргузаштлар» мультфильмини яратишда 15-20 нафарга яқин мутахассислар ижод қилди.

    Фильмда ўзбек автомобиллари мультқаҳрамонлар қиёфасида намоён бўлган. Мультфильм қаҳрамонларининг қиёфаси иллюстратор, рассом ва мультфильмнинг саҳналаштирувчи рассоми Зилола Ҳамидова томонидан яратилган.

    Қувноқ автомобиллар яшайдиган замонавий шаҳар моделлаштирилишида меъморий жиҳатдан миллийлик ва замонавийлик уйғунлаштирилган бўлиб, бунда барчага таниш бўлган бино ва иншоотлар, музейлар, масжидлар, меҳмонхоналар, яқин йилларда қурилиши тамомланадиган Tashkent City мажмуаси ва бошқа диққатга сазовор жойларнинг мультфильм учун мослаштирилган 3D кўринишини учратасиз.

    Мультфильмнинг энг асосий ютуқларидан бири — унинг анимацияси. Фильмда динамика жуда кучли, ҳаракатлар тезлиги чет эл 3D мультфильмларидан қолишмайдиган даражага олиб чиқилган. Биринчи яратилган олтита қисмда мультфильм воқеалари марказида кичкинтой Matiz. Шу билан бирга, унинг оиласи ва яқин дўстлари ҳам эътибордан четда қолмаган. Улар кечираётган саргузаштлар кичкинтой телетомошабинлар учун нафақат қизиқарли, балки тарбиявий аҳамиятга ҳам эгадир.

    «Astir Animation Studion» бу лойиҳа доирасида 2018 йилда бажарилган бошқа лойиҳаларга нисбатан икки баробар кўпроқ иш ҳажмини бажарди деса муболаға бўлмайди. Шу пайтгача Ўзбекистонда 10 дақиқалик мультфильм яратишга 1 йил ёки ундан кўпроқ вақт сарфлаган бўлса, «Astir Animation Studio» жамоаси ишга замонавий ёндашуви натижасида 11 ойда 20 дақиқадан кўп юқори сифатли мультфильм ишлади. Бу ўн йиллик даври ичида энг тез, сифатли ва самарадор ишлаган студия десак адашмаган бўламиз.

    Мультфильмнинг овозлаштириш жараёнига ҳам катта эътибор қаратилган бўлиб, ҳар бир қаҳрамонга энг машҳур актёрлар моҳирлик билан овоз беришган. Мультфильм бош қаҳрамони матизга маҳоратли актриса Санобар Содиқова овоз берган. Сиз фильмда Санжар Саъдуллаев, Ойбарчин Бакирова, Маҳмуд Исмоилов, Лазиза Аслзода, серқирра актёр Акбархўжа Расулов, 2018 йилнинг энг яхши актрисаси Зилола Ғуломова, Гулноза Жуманазарова, Рустамбек Насриддинов, Аҳрор Алижонов, Ҳабибулла Ортиқов, Ҳамза Хасановлар ўз ишларини аъло даражада уддалашганини кўришингиз мумкин. Мультфильмнинг футбол мухлислари учун ҳам қизиқарли жиҳати бор бўлиб, мультфильм қисмларидан бирида жонли тарзда таниқли шарҳловчи Мирзаҳаким Тўхтамирзаев шахсан ўзлари шиддатли ўйинни шарҳлаган.

    16.01.2019, 20:50   Изоҳ (0)   32662
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сариосиё воқеларига асосланган фильм МТРК телеканалларида намойиш этилади

    12.01.2019, 15:40

    Жонни Депп қароқчилар капитани Жек қиёфасида Париждаги онкологик марказга ташриф буюрди

    29.12.2018, 08:39

    Анжелина Жоли сиёсатга кириб бориши мумкинлигига шама қилди

    29.12.2018, 07:11

    Тошкентда «Элпарвар» тарихий фильми тақдимоти ўтказилди

    28.12.2018, 23:55

    «Қирол шер»даги машҳур ибора Африкадаги жанжалга сабаб бўлди

    23.12.2018, 15:23

    «Сарвқомат дилбарим» Туркияда намойиш этилади

    18.12.2018, 18:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44

    “Жамият билан давлат ўртасида мулоқот йўқ” — Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон ривожи учун нималар муҳимлиги ҳақида

    Ўзбекистон | 16 август, 22:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.