Голливуд актрисаси Анжелина Жоли интервьюларидан бирида келажакда кинодан сиёсатга ўтиш эҳтимолини кўриб чиқаётганига шама қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Актриса АҚШдаги сиёсий вазиятни, ижтимоий тармоқларни, жинсий зўравонлик ва қочоқлар билан боғлиқ глобал инқирозни муҳокама қилган. Ундан президентликка номзодлар орасида пайдо бўлиши эҳтимоли ҳақида сўралганда, у қатъий жавобдан қочган ва «раҳмат» деб жавоб берган.
«Агар мендан 20 йил аввал сиёсатга ўтишим мумкин ёки йўқлиги ҳақида сўралганда, мен бундан кулган бўлардим. Мен ҳар доим керакли жойда бўлишимни айтаман, бироқ мен сиёсатда керакманми… Шундай бўлса ҳам, мен ҳукумат, ҳарбийлар билан ишлай оламан ва умуман кўп нарса қилишни хоҳлайман», — деган актриса.
Изоҳ (0)