Алишер Навоий номидаги киносаройда Абдувоҳид Ғаниевнинг «Элпарвар» тарихий фильми тақдимот маросими ўтказилди. Бу ҳақда «Turon 24» хабар берди.
Фильмда мўғул босқинчиларига қарши кураш жараёни акс этган.
Фильм сценарийсини Абдулла Аъзамов ва Ёлқин Тўйчиев ёзган. Бош ролларни ёш актёр Абдуғофур Исаханов ҳамда актриса Феруза Юсупова ижро этди.
Бундан ташқари, фильмда Фотиҳ Жалолов, Алишер Узоқов, Муҳаммад Рафиков, Шафоат Раҳматуллаева, Тоҳир Саидов сингари актёрлар суратга тушган.
Изоҳ (0)