«Сарвқомат дилбарим» картинаси Туркиянинг тўртта шаҳрида намойиш этилади. Бу ҳақда «Turon 24» хабар берди.
Ўзбекистон ва Қирғизистон киночиларининг қўшма лойиҳаси асосида суратга олинган «Сарвқомат дилбарим» фильми 22—23 декабрь кунлари Истанбул, 24 декабрда Кастамўйин, 25 декабрда Анқара ва 27 декабрь куни Анталияда кўрсатилиши режалаштирилган.
Фильмнинг Туркиядаги намойиши «DANpro» киностудияси ва «Kyrgyz Youth» клуби ташаббуси билан ташкил этилмоқда.
Изоҳ (0)