100 мингдан зиёд киши Walt Disney кино компанясидан «Қирол шер» мультфильмидаги «ҳакуна матата» иборасига муаллифлик ҳуқуқидан воз кечишни талаб қилиб петиция имзолади. Бу ҳақда «Ведомости» хабар берди.
Суаҳили тилида у «ҳеч нарсадан ташвишланма» деган маънони англатади.
Петиция тарафдорлари ушбу ибора учун муаллифлик ҳуқуқини Ғарбликларнинг Африка манбаларига «мустамлакачилик ва ўғирлик» билан таққослади.
Суаҳили — Шарқий Африкада 150 миллионга яқин одамлар сўзлашадиган тил. У Кения, Танзания, Уганда, Конго Демократик Республикаси, Мозамбик ва Жанубий Африкада қўлланилади.
Петиция муаллифи Шелтон Мпалнинг сўзларига кўра, тил ташувчилари Disney компаниясининг ҳаракатларидан ҳайратга тушган.
«Қирол шер» 1994 йилда чиқарилган бўлса-да, компания 2003 йилда ушбу иборага муаллифлик ҳуқуқини қўлга киритди, жанжал эса ҳозир чиқди.
Бунинг сабаби, кейинги йилда «Қирол шер»нинг римейки чиққани билан боғлиқ эди.
Изоҳ (0)