РФ Федерация Кенгаши Халқаро ишлар қўмитаси аъзоси Сергей Цеков Украинанинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги вето ҳуқуқини босқичма-босқич бекор қилиш ташаббуси билан чиқишини шарҳлар экан, бу билан Киев ўзининг аҳамиятини намойиш этишга урунаётганини маълум қилди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар берди.
Сенатор илгари ҳам Украина Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Хавфсизлик Кенгаши ишларига алоқадор бўлган турли таклифларни илгари сурганини эслатди. «Табиийки, бунга ҳеч ким қулоқ солмаган», — дейди Цеков.
Давлат Думаси депутати Виктор Водолацкий, ўз навбатида, Украина вакилларининг бундай баёнотлари АҚШ Давлат Департаменти топшириғи билан Россияни обрўсизлантириш мақсадида амалга оширилаётганлигига ишонади.
Аввалроқ, Украинанинг БМТдаги доимий вакили Владимир Ельченко Хавфсизлик Кенгашида вето ҳуқуқини бекор қилиш зарурлигини маълум қилганди. Вето ҳуқуқи Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари Россия, АҚШ, Хитой, Франция ва Буюк Британия томонидан қўлланилиши мумкин.
Изоҳ (0)