Япония ҳукумати эҳтимолий душман алоқа тизими ва радарларини ишдан чиқариш учун электрон урушда қўлланадиган жанговар самолётларни ишлаб чиқишга қарор қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Бундай қурилмалар билан Япония ҳарбий-ҳаво ва ҳарбий-денгиз кучларининг транспорт ва патруль самолётларини жиҳозлаш кўзда тутилмоқда. Улар армия ихтиёрида 2027 йилга келиб пайдо бўлади.
Ҳозирда ҳам Япония электрон уруш воситаларига эга, бироқ улар мудофаа кўринишига эга.
Изоҳ (0)