Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари Жамшид Ўроқов Самарқанд вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Ушбу вазифада ишлаб келган Шунқор Худойбердиев олдинроқ Пастдарғом тумани ҳокими этиб тасдиқланганди.
Ойбек Хўжаев вилоят ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
У бу лавозимда 2018 йил февралидан буён ишлаб келган Отабек Бобоев ўрнини эгаллади.
Изоҳ (0)