Украина Ташқи ишлар вазирлиги Россия кузатувчиларининг сайловларда иштирок этиш учун берган талабномаларини қабул қилмайди. Бу ҳақда вазирлик раҳбари Павёл Климкин маълум қилган, деб хабар бермоқда «Коммерсантъ».
Унинг айтишича, гап агрессор мамлакат ҳақида кетаётгани учун шундай қарорга келиш зарур деб ҳисоблаган.
Президентлик сайлов кампанияси аллақачон бошланган. Марказий сайлов комиссиясининг тегишли қарори 27 декабрь куни бўлиб ўтган йиғилишда қабул қилинган бўлиб, сайлов 31 март куни бўлиб ўтади.
Маказий сайлов комиссияси 31 декабрдан 3 февралгача номзодлар ҳужжатларини қабул қилади.
Изоҳ (0)