Хитой давлат кенгаши бош вазири Ли Кецян Tesla раҳбари Илон Маск билан учрашувда унга мамлакатда яшаш ҳуқуқини олишни таклиф қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Учрашув Шанхайда Tesla заводи қурилишининг бошланиши муносабати билан бўлиб ўтган расмий маросимдан кейин ташкил қилинган.
Маскнинг таъкидлашича, у Шанхайдаги заводни бутун дунё учун намуна қилишга умид қилмоқда. У Хитойни жуда ҳам яхши кўришини ва мамлакатга тез-тез келишга тайёр эканлигини айтган.
Ли Кецяннинг таъкидлашича, агар Илон Маск ҳақиқатдан ҳам шундай фикрда турадиган бўлса, унга мамлакатда доимий яшаш ҳуқуқи берилиши мумкин.
Изоҳ (0)