Европада ноқулай об-ҳаво шароити туфайли ҳалок бўлганлар сони камида 17 кишини ташкил этди. Кучли қор ёғиши оқибатида икки мингга яқин одамлар ўз уйларида қамалиб ўтиришга мажбур бўлмоқда. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар берди.
Синоптикларнинг тахминига кўра, яқин кунларда қор ёғиши янада кучаяди. Ҳафта охирига келиб ёққан қор миқдори икки метрга етиши мумкин. Баъзи жойларда эса у аллақачон уч метрдан ошган.
Хабарда айтилишича, метеорологик хавф-хатар даражаси Германиянинг бутун жануби-шарқий қисми ва Австриянинг кўпгина қисмида сақланиб қолади.
Бундай об-ҳаво сабабли Германияда скелетон бўйича Европа чемпионати бекор қилинган. Австриянинг Альп тоғларида қўплаб тоғ-чанғи курортлари қор кўчкиси хавфи сабабли ёпиб қўйилган, уларнинг баъзиларидан барча сайёҳлар эвакуация қилинган.
Изоҳ (0)