Ҳиндистонда Гангарам лақабли 130 ёшли тимсоҳни дафн қилиш учун 500 киши келди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Одамлар уч метрли тимсоҳнинг жасадини 8 январь куни топган ва уни муносиб дафн этишга қарор қилган. Гангарам бутун умрини Ҳиндистондаги қишлоқда ўтказган, маҳаллий аҳоли билан дўстона муносабатда бўлган.
Хабар берилишича, болалар тимсоҳнинг ёнида сузиб юрган, у ҳеч қачон ҳеч кимга зарар етказмаган.
Тимсоҳ табиий ўлим билан вафот этган. Қишлоқ аҳолиси кўл яқинида унга ёдгорлик қўйишни истамоқда.
Изоҳ (0)