Россиянинг Омск шаҳридаги масжидда ёнғин рўй берди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Масжид биносида ‘иссиқ пол’ тизимида аланагаланиш содир бўлган. 11 январь куни маҳаллий вақт билан соат 5:25 да ҳодиса ҳақида хабар келиб тушган, 6:50 да эса ёнғин тўлиқ бартараф этилган», — дея маълум қилди Россия ФВВнинг Омск вилояти бошқармаси матбуот хизмати.
Ёнғинни ўчиришга ФВВнинг 31 нафар ходими ва 7 та техника жалб этилди. Қурбонлар ва жабрланганлар бўлмади.
Изоҳ (0)