7 январь куни соат тахминан 14:30 ларда Қуйи Чирчиқ туманида, Nexia русумли автомобиль ҳайдовчиси – 1976 йилда-туғилган К.Н. йўлни чап томондан ўнг томонга кесиб ўтаётган 2011 йилда туғилган вояга етмаган пиёда А.И.ни уриб юборган, натижада А.И. олган оғир тан жароҳати оқибатида Қуйи Чирчиқ туман марказий шифохонасида вафот этди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Матбуот гуруҳига таяниб ЎзА хабар бермоқда.
Дастлабки терговолди суриштирув маълумотларига кўра, ота-онасининг назоратидан четда қолган А.И. йўл юзида жойлашган дўкондан чиқиб, йўлни белгиланмаган қисмидан югуриб ўтаётган вақтида ушбу йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддасининг тегишли қисми бўйича жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)