• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12578.21
    • RUB160.31
    • EUR14633.49
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Юнусобод туманидаги 7-ички ишлар бўлимига ташриф буюрди (фото)

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 январь куни Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги 7-ички ишлар бўлимига ташриф буюрди, деб хабар берди Президент матбуот хизмати.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    «Тинчлик ва соғликни таъминласак, қолган ҳамма нарсага эришамиз», — дейди давлат раҳбари. Шу мақсадда Ўзбекистонда тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш, жамоат тартибини таъминлашга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилди. Кейинги икки йилда соҳага доир 100 дан ортиқ қонун ҳужжатлари қабул қилинди.

    Жумладан, ички ишлар органлари барча бўғинларининг тузилмаси ва ваколатлари қайта кўриб чиқилиб, ходимларнинг 65 фоизи аҳолига яқин бўлиши учун маҳаллаларда ишлайдиган бўлди. Асосий эътибор жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасига қаратилди. Бунинг учун профилактика инспекторлари сони қўшимча 1 минг нафарга кўпайтирилди, уларнинг бевосита жойларда самарали хизмат ўташи учун муносиб ижтимоий-маиший шароит яратиб берилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    «Хавфсиз шаҳар», «Хавфсиз туризм», «Хавфсиз хонадон» тизимлари жорий этилгани, 24 соат патруллик хизмати йўлга қўйилгани натижасида одамларда «адолат ва қонун устуворлиги»га ишонч пайдо бўлди.

    Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 14 февралдаги қарорига мувофиқ, Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг сифат жиҳатидан янги тизими жорий этилди.

    Юнусобод туманидаги 7-ички ишлар бўлимида ҳам шундай замонавий тизим ташкил этилган. Тезкор навбатчилик қисми, профилактика бўлинмаси, тергов бўлинмаси, жиноят қидирув бўлинмаси, паспорт хизмати, психолог фаолияти, ёнғин хавфсизлиги, тез ёрдам, фавқулодда ёрдам ва бошқа хизматлар бир жойда мужассамлашган. Шунингдек, хотин-қизлар билан яқиндан ишлаш учун аёл инспекторлар фаолияти йўлга қўйилган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Тезкор навбатчилик қисмига ҳудудни туну кун назорат қилиш имконини берадиган видеокузатув тизими жорий этилган. Бўлим тумандаги 7 та маҳаллада яшовчи аҳолига хизмат кўрсатади.

    Шавкат Мирзиёев пойтахт ички ишлар органларини аҳолига янада яқинлаштириш мақсадида ташкилий-штат бўлинмасини мақбуллаштириш лойиҳаси билан танишди. Унга кўра, ички ишлар ходимларининг 86 фоизини қуйи бўғинга тушириш, туман ҳокимлиги, прокуратураси, солиқ инспекцияси ва бошқа идоралар билан ҳамкорликни кенгайтириш режалаштирилган.

    Ўзбекистон Президенти бу таклифни маъқуллаб, жиноятчиликнинг олди олиниши, буни одамлар сезиши учун пастда тизим мустаҳкам бўлиши зарурлигини таъкидлади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    «Профилактика ишлари таҳлилга асосланиши керак. Ҳар бир ҳуқуқни муҳофаза қилиш органида жиноятчиликнинг жойи ва тури бўйича чуқур маълумот бўлиши, бунинг учун давлат идоралари, жамоат ташкилотлари мунтазам бирга ишлаши зарур. Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, прокуратура – ҳаммаси халққа хизмат қилиши керак. Шу билан бирга, жамиятда ҳам жаҳолатга қарши маърифат кучли бўлиши лозим. Муҳит шундай бўлиши керакки, ҳеч ким жиноятга қўл ура олмасин», — деди Шавкат Мирзиёев.

    Президент профилактика инспекторларини фаолият самарадорлигига қараб рағбатлантириш, профессионаллик даражасини ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратди. Профилактика инспекторлари ва уларнинг ўринбосарларини ўқитиш, малакасини ошириш бўйича Тошкент давлат юридик университетининг махсус филиалини ташкил этиш зарурлигини таъкидлади.

    Шу ерда тезкор навбатчилик қисмидаги инновацион технологиялар, ички ишлар ходимларининг ўзаро хабар алмашишини таъминлайдиган «Минор» дастури, ходимлар хизмат ўтаётган жой тўғрисида ахборотни кўрсатиш ва ташвиш хабарини жўнатиш учун мўлжалланган «UzGPS» тизими ҳақида маълумот берилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Давлат раҳбари ички ишлар бўлимидаги янги мутахассислар - психолог, вояга етмаганлар ва хотин-қизлар билан ишлаш бўйича профилактика инспекторлари билан суҳбатлашди.

    «Халқ билан ишлайдиган ходимлар психологияни чуқур билиши, одамларга кўмак, меҳр бериши керак. Жиноятга қўл урган ёшлар, хотин-қизларнинг аввало муаммоларини ўрганиш, маиший муаммолари бўлса, масъул ташкилотлар орқали ёрдам бериш, руҳан қўллаб-қувватлаш зарур. Шундагина уларнинг дунёқараши ўзгаради, натижа бўлади», – деди Президент.

    Шавкат Мирзиёев мазкур ички ишлар бўлимидаги паспорт хизмати хонасида бўлиб, биометрик паспортларни расмийлаштириш жараёнини кузатди. Жаҳон стандартлари асосида ташкил этилган тергов хонасини кўздан кечирди.

    Ички ишлар бўлими базасида жойлашган фавқулодда хизматларни тезкор бошқаришнинг ягона тизими фаолияти амалий кўрсатиб берилди. Бунга «Қутқариш хизмати – 1050», «Ёнғин хавфсизлиги – 101», «Тез ёрдам – 103», «Қўриқлаш – 102» экипажи, штатдаги техника ва анжомлари билан намойиш этилди. Бу фавқулодда ҳолатларни тезкор бартараф этишга хизмат қилади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Президент жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, жумладан, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига замонавий вертолётлар ажратиш бўйича топшириқлар берди.

    Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида халқ тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати
    10.01.2019, 16:15   Изоҳ (0)   44084
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Болалар учун махсус ҳуқуқий портал яратилади

    10.01.2019, 16:04

    Каттақўрғондаги илк меҳмонхонани тадбиркор аёл очди

    10.01.2019, 15:52

    Қамашида машмаша: боғча мудираси ери тортиб олинганини айтмоқда, ҳокимият масъуллари эса айтган гапидан қайтмоқда

    10.01.2019, 15:40

    Пропискасиз яшаганлик учун жарима миқдори пасайтирилди

    10.01.2019, 15:01

    Тошкентда Pepsi market дўконида харидорни уриб, пулини олиб кетган талончилар ушланди

    10.01.2019, 14:43

    Ўзбекистонда прописка йўқлиги ишга қабул қилишда тўсиқ ҳисобланмайдиган бўлди

    10.01.2019, 14:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда аёл пластик операция учун 2,4 млн доллар ўғирлади

    Дунё | 21 июл, 00:10

    Ғазо талабалари уруш бошлангандан буён илк бор имтиҳон топширади

    Дунё | 20 июл, 23:46

    Россия Shahed дронларини ишлаб чиқарадиган завод намойиш қилинди (видео)

    Дунё | 20 июл, 23:30

    Эрон Исроил ҳужумларида шикастланган ҳаво мудофаа тизимларини янгилади

    Дунё | 20 июл, 23:05

    Кўкдаладаги портлаш: воқеа жойидан кечиккан репортаж

    Ўзбекистон | 20 июл, 22:41

    Илон Маск болалар учун Baby Grok иловасини ишга туширади

    Дунё | 20 июл, 22:30

    Авторитар тизим ўзгармагунча Грузия Европа Иттифоқига қўшила олмайди — ЕИ парламенти

    Дунё | 20 июл, 22:10

    Японияда қутқарув ишлари учун 3 метрли робот яратилади

    Дунё | 20 июл, 21:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.