• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12777.52
    • RUB161.54
    • EUR14590.65
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қамашида машмаша: боғча мудираси ери тортиб олинганини айтмоқда, ҳокимият масъуллари эса айтган гапидан қайтмоқда

    Қамаши туманидаги 1-сонли мактабгача таълим муассасаси мудираси Умида Холмирзаева «Чарм қўлқоп чемпионлари» МЧЖ раиси боғча балансида турган ерни тортиб олганини айтмоқда. Туман ҳокимлиги масъуллари мактабгача таълим бошқармаси мутасаддиларига бокс тўгараги боғча ҳудудидан чиқиб кетиши ҳақида берган ваъдасини бажармаяпти. Ушбу ҳолат юзасидан журналист Отабек Қўлдошев ўз суриштирувларини олиб борди.

    Қамашидаги 1-MTM биноси.

    Қамашидаги 1-MTM биноси.
    Фото: Жамшид Жамолов

    Гапнинг индаллосини айтганда, Қамаши туман БЎСМ бокс мураббийи Хуршид Олтинбоев бундан 20 йил муқаддам туман марказида жойлашган 1957–1958 йилларда қурилган 1-сонли боғчанинг бўш турган 379,11 м2 майдондаги қаровсиз биноси ва 2756,65 м2 ер майдонида «Қамашидан ҳам боксчилар чиқсин» деган яхши ниятда тўгарак очади. Рухсатни эса ўша пайтда боғчалар «эгаси» бўлган туман халқ таълими бўлимидан олади. Биз сўз юритаётган дамларда боғчалару, БЎСМлар ҳам мактаблар қатори халқ таълими тасарруфида бўлганлиги сабаб ҳам БЎСМ мураббийининг иши халқ таълими томонидан олқишланади. Қўллаб-қувватланади. Боғча бўш биноси эса қўшқўллаб топширилади. 70 нафарга яқин ёшларга текинга бокс машғулотларини ўтиш кимга ҳам ёқмайди дейсиз?

    Боғчанинг қаровсиз биносидан қарийб 20 йил давомида фойдаланиб келган мураббий Хуршид Олтинбоев 2017 йил ўзи раислигидаги «Чарм қўлқоп чемпионлари» масъулияти чекланган жамиятини ҳам тузиб, туман ҳокимлигидан ушбу ерни қонунийлаштириб беришларини сўрайди. 2017 йил 7 июнь куни боғчаларнинг ўша пайтдаги «эгаси» туман халқ таълими бўлими мудири З.Худойқулов туманнинг собиқ ҳокими Фахриддин Дўстмуродов номига хат битади. Хатда ХТБ мудири 1-сонли MTMнинг фойдаланилмаётган, қаровсиз ҳолга келган бино ва ерини келажакда мақсадли фойдаланиш учун, ҳеч қандай тўловларсиз туман ҳокимлиги балансига олинишини сўрайди. Ажабланарлиси, туман халқ таълими бўлимининг ўша хат ёзувчи масъули бу борада на Вазирлик ва на бу ишга масъул ташкилотлар хулосаси билан қизиқади. Томдан тараша тушгандек туман ҳокимига ерни ҳам, бинони ҳам олинг дея тортиқ қилишга тайёрлигини билдиради. Ўша хат баҳона туман ҳокими ўринбосари V.Хайруллаев раислигида туман мутасаддилари боғчанинг қаровсиз, фойдаланилмаётган биноси ва ерини «Чарм қўлқоп чемпионлари» масъулияти чекланган жамиятига тасарруф этиш ҳуқуқисиз фойдаланишга топшириш ҳақида далолатнома имзолашади.

    Хуршид Олтинбоев.

    Хуршид Олтинбоев.
    Фото: Жамшид Жамолов

    Шундан сўнг, ер туман ҳокимлиги балансига олиндими ёки йўқми буни тасдиқловчи бирор ҳужжат йўқ. Аммо туман ҳокими ўринбосари Шомурод Юсупов ер ўша пайтда туман ҳокимлиги балансига олинганини тасдиқлади. «Туман халқ таълими бўлими мудири хат ёзгач, боғчанинг фойдаланилмаётган ери туман ҳокимлиги балансига олинган», — дейди Шомурод Юсупов.

    Боз устига 2017 йил 2 декабрь куни туманнинг собиқ ҳокими Фахриддин Дўстмуродов 1-MTM тасарруфидаги ерни ҳокимият балансидаги ер деб кўрсатиб, «Чарм қўлқоп чемпионлари» масъулияти чекланган жамиятига вақтинча фойдаланиш учун берилсин дея қарор чиқаради. Демакки, ер туман ҳокимлиги балансига олингани рост бўлиб чиқмоқда.

    2017 йил мактабгача таълим Вазирлиги ташкил этилгач, боғча ва БЎСМлар йўли айро тушади. 2018 йил октябрь ойидан боғчага раҳбар этиб тайинланган мудира Умида Холмирзаева эса шуни рўкач қилиб, айни кунда боғча биносини қайтариб олиш ҳаракатига тушган.

    Умида Холмирзаева.

    Умида Холмирзаева.
    Фото: Жамшид Жамолов

    «Болалар боғчасига тегишли ер, ўзимизга қайтарилиши ва таъмирланиб, эҳтиёжимизни қондириши керак, — дейди MTM мудираси Умида Холмирзаева. – Боғчамиз 1957–1958 йил қурилган бўлиб, 90 ўринга мўлжалланган. Айнан шу қўшимча бино билан. Ҳозирда нари борса 50 нафар бола қабул қилишга имкониятимиз бор. Қаровсиз ётган бинони ҳам ўзимизга олиб, таъмирлаган ҳолда фойдаланишни мўлжал қилаяпмиз. Боғчага талаб юқори. Аммо туман ҳокимлиги ер бизнинг балансимизда дея бунга йўл бермаяпти».

    Фото: Жамшид Жамолов

    Боғча мудираси ва МЧЖ раиси ўртасидаги машмашалар шу даражага етдики, оқибатда 2018 йил 4 март куни боғчанинг ҳар иккала биноси ўртасидан девор тушади. Содда қилиб айтганда, боғча иккига бўлинади. Бундан ғазабланган мудира эса туман ҳокимининг 2017 йил 2 декабрдаги қарори ноқонуний эканлигини, бокс мураббийи фойдаланиб келаётган ер ва бино боғча балансидалиги сабабли боғчага қайтарилиши лозимлигини талаб қилади.

    Вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Асрор Алимардонов 2018 йил 23 март куни боғча манфаатини ҳимоя қилиб, туман ҳокимлигига мурожаат йўллайди. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Р.Ғофуров имзоси билан 2018 йил 16 апрель куни бошқарма бошлиғига йўлланган жавоб хатида туман ҳокимлиги «Чарм қўлқоп чемпионлари» МЧЖ раҳбарига бинодан фойдаланиш даврида етказилган зарар эшик ва дераза ромлари бузиб олингани ва ўзбошимчалик билан ўрнатилган деворни бузиш тўғрисида кўрсатма берилганини маълум қилади. Ўша хат ёзилганига ҳам мана 9 ой бўлибдики, девор ҳали ҳам «қаққайиб» турибди. Энг қизиғи, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари вилоятдаги боғчалар бошлиғи Асрор Алимардоновга юзага келган ҳолат бартараф қилинади деб маълумот берган бир пайтда, туман ҳокими девор бузилмаслиги лозимлиги ҳақида топшириқ беради.

    Муаммоларга сабаб бўлаётган бино.

    Муаммоларга сабаб бўлаётган бино.
    Фото: Жамшид Жамолов

    «Деворни бузиб ташлаш тўғрисида айтишгач, туманнинг ўша пайтдаги ҳокими Фахриддин Дўстмуродов ‘ҳаммаси ўз жойида қолаверади’, деб девор бузилишига қарши чиққанди, — дейди бокс мураббийи Хуршид Олтинбоев. — Ўтган 20 йил давомида бинодан фойдаланиб, қўлимдан келганча шахсий маблағларим эвазига таъмирладим ҳам. Девор қуришга ҳам салкам 5–6 миллион маблағ сарфлаганман. Ҳар хил муаммолар келиб чиқавергани учун девор қургандим аслида. Машғулотларга келаётган шогирдларимни киритмай қўйишгач, бошқа эшик очиб ўртадан девор туширгандик».

    Туман ҳокими ўринбосари Шомурод Юсуповдан туман ҳокимлиги нима учун айтган гапидан қайтгани хусусида сўраганимизда ҳолатни шундай изоҳлади: «Туманимизда жорий йил май ойида 7 миллиард маблағ эвазига қурилаётган спорт мажмуаси ишга тушади. Ўшанда бокс тўгарагини ўша ерга ўтказиб, боғча биносини бўшатиб берамиз. Шунинг учун ушбу ҳолат кечиктирилмоқда».

    Шомурод Юсупов.

    Шомурод Юсупов.
    Фото: Жамшид Жамолов

    Туманнинг айни пайтдаги ҳокими Шерали Санаев ҳам тумандаги спорт мажмуаси ишга тушмагунча, боғча биноси бўшатилиши имконсиз эканлигини, қачонки спорт мажмуаси ишга тушсагина бино бўшатиб берилиши мумкинлигини билдирди.

    Боғча мудираси Умида Холмирзаеванинг қўшимча қилишича, боғчанинг жорий йилда капитал таъмирланиши ҳам мўлжал қилинган бўлиб, давлат Дастурига туширилиш учун лойиҳачилар ҳам келиб ўрганишган.

    «Аммо туманнинг собиқ ҳокими Фахриддин Дўстмуродов ва ўринбосари Шомурод Юсуповларнинг аралашуви билан дастурдан ҳам қолиб кетдик, — дейди боғча мудираси Умида Холмирзаева. – Агар дастурга тушганда ушбу МЧЖ ўз ўзидан бинодан чиқиб кетарди. Дастурга тушмагач, улар ҳам чиқишмаяпти».

    Шомурод Юсупов мудира сўзларини рад этди. «Боғчанинг давлат Дастурига тушиши ёки тушмаслиги туман ҳокимлигига боғлиқ эмас, — дейди туман ҳокими ўринбосари Шомурод Юсупов. — Биз фақат тавсия бера оламиз, холос».

    Журналистик кузатувларимиз давомида боғча болаларининг таъмирталаб бинода, кўмир ҳиди анқиб турган хоналарда тарбияланаётганига гувоҳ бўлдик.

    Фото: Жамшид Жамолов

    «Ҳатто стол-стулларимиз ҳам етишмайди, — дейди мудира. Шунинг учун болажонлармизни хонтахтада ўтқизиб бўлса-да, машғулот ўтамиз. Бор имкониятдан фойдаланишга ҳаракат қилаяпмиз. Қанийди қурилганига 60 йил бўлган боғчамиз ҳам капитал таъмирланиб, замонавий қиёфага кирса. Бизнинг болажонларимиз ҳам шундай шароитдан улғайишга ҳақли-ку».

    Маълум бўлишича, боғчада иссиқлик тизими ҳам умуман ишламайди. «Буржуйка» печлар ҳам тўғри ўрнатилмаганлиги сабабли кўмир ёнгач, ҳиди чиқади. Болалар машғулот олиб бораётган хонада кўмир иси анқиб турибди. Энг ёмони болалар айни шу хоналарда ухлаб дам олишади.

    «Бор имкониятдан фойдаланаяпмиз, — дейди туман мактабгача таълим бўлими мудири Фазилат Абдиева. — Насиб этса таъмирланиши кўзда тутилган. Шароитлар ҳам яхшиланади».

    Фото: Жамшид Жамолов

    Юқорида тилга олганимиз воқеалар ривожини кузатар эканмиз, боғча раҳбариятию, туман масъулларига кўз тикиб турган жажжи болажонлар ҳолати кўз ўнгимиздан кетмай қолди. Совуқ, кўмир ҳиди анқиб турган хоналарда тарбияланаётган жажжи болакайлар нигоҳида «биз ҳам иссиқ ва шинам хоналарда тарбияланишга ҳақлимиз» деган иддаони уққандек бўлдик...

    10.01.2019, 15:40   Изоҳ (0)   26565
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Пропискасиз яшаганлик учун жарима миқдори пасайтирилди

    10.01.2019, 15:01

    Тошкентда Pepsi market дўконида харидорни уриб, пулини олиб кетган талончилар ушланди

    10.01.2019, 14:43

    Ўзбекистонда прописка йўқлиги ишга қабул қилишда тўсиқ ҳисобланмайдиган бўлди

    10.01.2019, 14:33

    18 ёшгача ўз вақтида паспорт олмаганлик энди қоидабузарлик саналмайди

    10.01.2019, 14:28

    Ўзбекистонда ижтимоий ҳимояга муҳтож кишилар нотариал хизматлар учун тўланадиган тўловлардан озод қилинди

    10.01.2019, 13:26

    Ўзбекистонда энергетик ичимликларни ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга сотиш тақиқланди

    10.01.2019, 12:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Сунъий интеллект воситалари ва NVIDIA РТХ 50: янгиланган ASUS ProArt P16 нималарни ўз ичига олади?


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон ва Словакия ўртасида стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилди

    Ўзбекистон | 9 июн, 15:15

    Исроил Ғазога кетаётган Грета Тунберг ва кеманинг бошқа экипажини ҳибсга олди

    Дунё | 9 июн, 15:04

    Сунъий интеллект воситалари ва NVIDIA РТХ 50: янгиланган ASUS ProArt P16 нималарни ўз ичига олади?

    Реклама | 9 июн, 15:00

    Швейцарияга кўчиб ўтиш эвазига 26 минг доллар ваъда қилинмоқда

    Лайфстайл | 9 июн, 14:58

    Германия урушдан ҳимояланиш учун миллионлаб бункерлар қуришни режалаштирди

    Дунё | 9 июн, 14:52

    “Имтиҳон тизимини ўзгартириш керак” — нега мактаб битирувчиси репетиторга қатнамай, университетга киролмаяпти?

    Ўзбекистон | 9 июн, 14:43

    Алкарас – Синнер: “Ролан Гаррос-2025” финалидаги кескин кураш ва испан теннисчисининг ғалабаси

    Спорт | 9 июн, 14:29

    Sothebyʼs аукционида Жейн Биркинга тегишли биринчи Hermes Birkin сумкаси сотилади

    Лайфстайл | 9 июн, 14:28
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.