Ўн саккиз ёшгача бўлган Ўзбекистон фуқаролари ўн олти ёшга тўлиши муносабати билан ўз вақтида паспорт олмаганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилмайди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар берди.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексга бу ҳақдаги қўшимча Ўзбекистон президенти томонидан 9 январь куни имзоланган қонунга асосан киритилган.
Аввалроқ, паспортсиз яшаганлик энг кам иш ҳақининг 0,5 дан беш барваригача миқдорда, жарима қўлланилгандан сўнг ушбу қоидабузарликни такроран амалга оширилганда ЭКИҲнинг беш бараваригача жарима солишга сабаб бўлган.
Изоҳ (0)