8 январь, сешанба куни футбол бўйича Англия Лига Кубогининг 1/2 финалининг дастлабки учрашувида «Тоттенҳэм» клуби «Челси»ни кичик ҳисобда ютди (1:0).
«Шпорлар» «кўклар» устидан кетма-кет 3 та учрашувда ғалаба қозонди, деб ёзади Opta нашри.
Маълумот учун, 2018 йилнинг ноябрь ойида АПЛ доирасида Маурисио Почеттино жамоаси Сарри шогирдларини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратганди. Апрель ойида чемпионат баҳслари доирасида кечган тўқнашувда ҳам «Тоттенҳэм»нинг қўли баланд келган (3:1).
Эслатиб ўтамиз, «Тоттенҳэм» клуби сўнгги бор 1961 йилнинг март ойидан 1963 йилнинг сентябрь ойига қадар «Челси» жамоасини 5 марта мағлуб этган. Ва бу жамоанинг ҳозирча энг яхши кўрсаткичи бўлиб турибди («Челси»га қарши баҳсларда).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)