Самарқанд халқаро аэропортига Москвадан учиб келган Ўзбекистон фуқароси У.Н. «яшил» йўлакни танлаб, божхона назоратидан ўтаётганда, унга тегишли қўл юки ичида жами 47 дона Alprozalam таблеткалари борлиги аниқланди. Бу ҳақда «Зарафшон» хабар бермоқда.
Эксперт-криминалистика экспертизаси хулосасига кўра, Alprozalam таблеткалари Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши чекланган психотроп моддалар рўйхатига киради.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)