Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Республика терминология маркази томонидан «Ўзбек тилининг изоҳли луғати» асосида «Қорақалпоқ тилининг изоҳли луғати« тайёрланади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Бу ишга қорақалпоқ тилшунослиги бўйича олимлар жалб этилган.
— 4 жилдлик «Қорақалпоқ тилининг изоҳли луғати« дастлаб 1992 йилда нашр қилинган, — дейди Қорақалпоғистон Республикаси терминология маркази раҳбари, профессор Ш.Абдиназимов. — Тараққиёт билан бирга, тилимизга янги сўзлар кириб келяпти, айримлари истеъмолдан чиқиб қолмоқда. Табиийки, бу изоҳли луғатни қайта тайёрлашга катта эҳтиёж туғдиради.
Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти директори, филология фанлари номзоди А.Алниязовнинг таъкидлашича, изоҳли луғатнинг тўлдирилган ҳолатда нашр қилиниши қорақалпоқ адабий тилининг бойишига хизмат қилади.
Изоҳ (0)