7 январь куни Австралиянинг шимоли-шарқидаги машҳур пляжлар «Португалия кемалари» деб номланувчи кўк медузалар ҳужуми сабабли ёпиб қўйилди. Бу ҳақда Квинсленд шатати сув қутқарув хизмати жамияти маълум қилди, деб ёзмоқда «Корреспондент.net».
Хабарда айтилишича, 1 декабрдан бошлаб Квинслендда медузалардан куйиш оқибатида 18 мингдан ортиқ киши жабрланган. Ўтган йилнинг худди шу даврида бундай ҳолатлар уч баравар кам қайд этилган.
Мутахассисларга кўра, медузаларнинг тарқалишига медузалар колониясини денгиз соҳилларига олиб келувчи кучли ғарбий шамоллар сабаб бўлган.
Изоҳ (0)