Малайзия тарихида биринчи бор Муҳаммад V тахтдан воз кечганидан сўнг, бўш қолган жойга энг асосий даъвогарлардан бири Паханг султонининг ўғли ҳисобланмоқда, деб хабар берди «ТАСС».
Қайд этилишича, жорий ҳафта давомида махсус йиғилиш ўтказилиб, Паханг штатининг 88 ёшли сутони Аҳмад Шоҳнинг тахтдан воз кечиши ҳамда унинг ўрнига 59 ёшли ўғли Тенгку Абдулланинг тахтга ўтириши ҳақида қарор қабул қилинади. Тенгку Абдулла икки йилдан бери Паханг штати ҳукмдори вазифасини бажариб келмоқда. 88 ёшли Аҳмад Шоҳнинг соғлиғи ёмонлашган, шунинг учун ҳам у аввалроқ ўғлини валиаҳд деб эълон қилган эди.
Паханг штати ҳукмдорлиги Тенгку Абдуллага ўтиши эса унга расман Малайзия тахтини эгаллаш имконини беради.
Мамлакатдаги анъанага кўра, 13 штат султонларини ўз ичига олган ҳукмдорлар кенгаши Малайзия қиролини навбатма-навбат беш йил муддатга танлайди. Келантан штати султони Муҳаммад V нинг муддати 2021 йилда тугаши, унинг ўрнига эса Паханг штати султони ўтириши керак эди.
Изоҳ (0)