Россия президенти Владимир Путин 7 январь куни Эрмитажга бормоқчи бўлганини, бироқ музей ёпиқ бўлганини айтди, деб ёзмоқда «РИА Новости».
Президентнинг айтишича, 7 январь куни Эрмитажга бормоқчи бўлган, бироқ унга музейнинг ёпиқ эканлиги айтилган. Ҳудудларда музейлар филиалларининг бўлиши афзаллиги ҳақида гапириб, Путин Калининградда Эрмитажнинг филиали бўлганида, у ерга боришини айтган.
8 январь куни Владимир Путин Калининградда Россиянинг турли ҳудудларида маданий-маърифий ва мжузей комплекслари яратиш масаласида йиғилиш ўтказган.
Душанба куни Эрмитаж музейи учун дам олиш куни ҳисобланади, шу куни музей ташриф буюрувчилар учун ёпиқ бўлади.
Изоҳ (0)