Гонконгнинг Ламма ороли соҳилларида нефть танкери ёниб кетган. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 11.30 да юз берган. Ҳодиса жойига шошилинч хизматлар келган. Ёнғин оқибатида бир киши ҳалок бўлиб, 21 нафари сувдан қутқариб олинган.
«Дастлабки текширувлар портлаш юз берганини, айрим одамлар кемадан сувга тушиб кетганини кўрсатмоқда», — дейди полиция вакили.
Изоҳ (0)